Қозоғистонлик ўқувчилар география бўйича халқаро олимпиадада 4 та медалга эга бўлди

Олимпиада совриндорлари
Фото: Таълим-маориф вазирлиги

ASTANА. Кazinform — Ирландиянинг Дублин шаҳрида ўтказилган IGeO-2024 халқаро география олимпиадасида қозоғистонлик ўқувчилар юқори натижаларга эришди. Унда дунёнинг 50 та давлатидан 200 га яқин ўқувчи иштирок этди, деб хабар беради Таълим-маориф вазирлиги матбуот хизмати.

Қозоғистон терма жамоаси 100% натижа кўрсатиб, битта кумуш ва учта бронза медалини қўлга киритди:

Ақжол Болат – Талдиқорған ФМБ НИМ 11-синф ўқувчиси;

Жомарт Сабир – Жамбил вилоятидаги иқтидорли болалар учун ихтисослаштирилган «Дарын» мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси;

Арсен Сидиқов – Чимкент шаҳридаги ХТБ НИМ 11-синф ўқувчиси;

Қанат Серикбай шаҳридаги ХТБ НИМ 11-синф ўқувчиси.

Гуруҳ сардорлари: Нурлан Жумагелди — «Дарын» РИАМ директори ўринбосари ва Мақсат Аубакиров — «Дарын» РИАМ бўлим мудири.

Эслатиб ўтамиз, IGeO олимпиадаси 1996 йилдан буён Халқаро география иттифоқи (IGU) кўмагида ўтказиб келинади.

Сўнгги хабарлар
telegram