Қозоғистонлик ўқувчи шахмат бўйича жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Шахмат
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

QYZYLORDA. Кazinform - Қизилўрдалик ўқувчи Ақилжан Мейирханули шахматнинг блиц тури бўйича жаҳон чемпионатида учинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида шахматнинг блиц тури бўйича 13 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унда Орол туманидаги Ж.Абдирашули номидаги 62-мактаб-лицейининг 7-синф ўқувчиси Ақилжан Мейирханули кучли учликни якунлади.

Қизилўрдалик ўсмир аллақачон кўплаб республика мусобақаларида тенгдошлари орасида энг юқори ўринларни қўлга киритган. Яқинда Алмати шаҳрида ўтказилган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида 2 та олтин медални қўлга киритди.

Дарвоқе, Ақилжаннинг шахсий мураббийи - отаси Мейирхан. У оиладаги олти фарзанднинг ҳаммасини шахматга ўргатган. Шу пайтгача унинг фарзандлари Сағиниш, Сақипжамал, Мейиржан, Сабиналар турли мусобақаларда қатнашган. Халқаро ва республика миқёсидаги мусобақалар ғолиби ва совриндоридир.

“Болаларни мусобақага ўзим олиб бораман. Мусобақа давомида маслаҳат беришга ҳаракат қиламан. Ҳар бир ғалаба ана шундай беқиёс меҳнат натижасидир. Кенжа ўғил Ақилжаннинг жаҳон чемпионатига йўлланма олганини кўп йиллик меҳнат самараси, деб биламан”, – деди Мейирхан Бармағанбетов.

Сўнгги хабарлар
telegram