Қозоғистонлик ўқ отувчи жаҳон чемпионати финалига чиқди

ASTANА. Кazinform - Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида нишонга отиш бўйича лицензион жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Нишонга отиш
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати хабарига кўра, мусобақада қозоғистонлик Константин Малиновский 3 позицияда 50 метрга милтиқдан отиш бўйича 2-ўринни эгаллади.

У ушбу мусобақада 593 очко жамғариб, Қозоғистон рекордини қайд этди.

Энди Константин финалда соврин учун курашади.

Эслатиб ўтамиз, йил бошида Малиновский Осиё чемпионатида Париж Олимпиадаси лицензиясига эга бўлган эди.

“Константин икки саралаш кунида юқори натижа кўрсатди. У ҳар бир ўқни имкон қадар аниқ уришга ҳаракат қилди. Умид қиламизки, у финалда ҳам шу суръатни давом эттиради. Буни кетма-кет бир неча кун давомида совуққонлик билан бажариш осон эмас. Спортнинг қизиқарли томони шундадир. Тажриба шундай тўпланади. Қозоғистон рекорди Константин учун жуда яхши босқич. Бироқ, мақсадимиз бундан ҳам юқори эканини биламан”, - дейди терма жамоа бош мураббийи Ольга Довгун.

Сўнгги хабарлар