Қозоғистонлик теннисчиларнинг US Оpen - 2022 турнирида қанча пул ишлагани маълум бўлди

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчилар АҚШ очиқ чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этишди, бироқ 2022 йилда бўлиб ўтадиган «Катта дубулға» туркумига кирувчи сўнгги турнирда қатнашганлиги учун яхшигина пул ишлаб олишди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Масалан, «Уимблдон» ғолиби Елена Рибакина биринчи босқичдаёқ мусобақадан чиққанидан кейин 80 минг доллар ишлаб топди, Юлия Путинцева эса мусобақанинг иккинчи босқичига чиққани учун 121 минг доллар олади. Эркаклар ўртасидаги баҳсда Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси Александр Бублик ҳам Путинцева билан бир хил тўлов эвазига турнирдаги иккинчи ўйинидан сўнг мусобақани тарк этди.

Рақамлар фақат US Open - 2022 ўйинлари учун тааллуқлиди.

Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар