Қозоғистонлик теннисчилар US Open турнирининг саралаш босқичида куч синашади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчилар US Open турнирининг саралаш босқичида куч синашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Теннис федерацияси матбуот хизмати хабарига кўра, Михаил Кукушкин ва Дмитрий Попконинг рақиблари аниқланди. Дунёнинг 129, саралашнинг 13 -ракеткаси бўлган М. Кукушкин жаҳон рейтингида 193 -ўринда жойлашган франциялик Маттиас Бурк билан куч синашади.

Рейтингда 182 -ўринни эгаллаган Д. Попко ўзидан уч поғона олдинда бўлган словениялик Блаж Рола билан беллашади.

Қозоғистонликлар асосий мусобақага чиқиш учун ҳар бири учта рақибни ютиши керак.

AҚШда «Катта Дубулға» туркумига кирувчи турнир 30 августда бошланади ва 12 сентябрда тугайди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар