Қозоғистонлик теннисчилар Рим турнирини ғалаба билан бошлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчилар Анна Данилина ва Елена Рибакина Римда бўлиб ўтаётган WТА 1000 турнирининг жуфтлик баҳсларида ғолиб чиқди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг жуфтлик баҳсларида биринчи, дунёнинг 20-ракеткаси Анна Данилина россиялик Екатерина Александрова билан бирга биринчи даврада италияликлар Клаудия Джовине – Анастасия Грималска жуфтлиги билан кортга чиқди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Қозоғистон-Россия жуфтлиги 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.

А.Данилина ва Е.Александрова чорак финал йўлланмаси учун канадалик Габриела Дабровски – мексикалик Жулиана Олмос билан куч синашади.

Е.Рибакина яна бир россиялик Людмила Самсонова билан биринчи учрашувини белгиялик Кирстен Флипкенс – испаниялик Сара Соррибес-Тормо жуфтлиги билан ўтказиб, 6:4, 2:6, 11:9 ҳисобида ғалаба қозонди.

Е.Рибакина ва Л.Самсонова жуфтлигининг иккинчи даврадаги рақиблари кейинроқ аниқланади.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram