Қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида шахсий рекордини қўлга киритди

None
ASTANA. Кazinform - Профессионал теннисчилар уюшмаси (АТP) янгиланган жаҳон рейтингини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Александр Бублик 44-ўринда қолди, Михаил Кукушкин 221-ўриндан 214-ўринга, Дмитрий Попко 227-ўриндан 219-ўринга кўтарилди.

Шунингдек, Тимофей Скатов 243-ўриндан 242-ўринга, Денис Евсеев 265-ўриндан 263-ўринга кўтарилди.

Ўтган ҳафта Истанбул челленжер турнирида муваффақиятли иштирок этиб, чорак финалга қадар етиб борган Ақтау теннис мактаби битирувчиси Бейбит Жукаев бирданига 357-ўриндан 323-ўринга кўтарилди. Бу унинг жаҳон рейтингидаги шахсий рекордидир.

Жуфтлик баҳсларида Андрей Голубев-50, Александр Недовесов-59, А.Бублик-159, Григорий Ломакин 204-ўринни эгаллаб турибди.

Бу ҳафта Александр Бублик Метц (Франция) АТP 250 мусобақасида яккалик баҳсларида иштирок этади. Мусобақанинг 7-ракеткаси сифатида қайд этилган унинг рақиби кейинроқ аниқланади.

Елена Рибакина жаҳон рейтингида 22-ўринга кўтарилди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram