Қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги турнирнинг навбатдаги босқичига чиқди

Дунёнинг 458-ракеткаси қозоғистонлик Дмитрий Попко яккалик баҳсларида Анталия (Туркия) ITF туркумига кирувчи турнирнинг иккинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Дмитрий Попко
Фото: Olympic

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи биринчи босқичда жаҳон рейтингида 1399-ўринни эгаллаб турган австриялик Ян Кобриескига қарши кортга чиқди.

Д.Попко кўп қийинчиликсиз 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дмитри Попко чорак финалга чиқиш учун 1523-ўриндаги аргентиналик Эсекиль Монферрер билан беллашади. Қозоғистонлик теннисчи мусобақани жуфтлик баҳсларида ҳам давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди.

Шунингдек, 11 нафар қозоғистонлик теннисчи Австралия очиқ чемпионатида иштирок этади.

Сўнгги хабарлар