Қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

Қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик Дмитрий Попко Анталия (Туркия) ITF турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг иккинчи ракеткаси сифатида қайд этилган Д.Попко ва молдовалик Илья Снитари америкалик Габриэль Томас ва туркиялик Баран Сойлер билан дастлабки учрашувни муваффақиятли ўтказди.

Уч сет давом этган баҳсда қозоқ-молдова жуфтлиги 4:6, 6:0, 10:3 ҳисобида зафар қучди.

Ярим финалга чиқиш учун Д. Попко – И. Снитари австриялик Ян Кобриески – италиялик Федерико Валле билан куч синашади.

Сўнгги хабарлар