Қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги турнирнинг финалига чиқди

Қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги турнирнинг финалига чиқди
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик, дунёнинг 458-ракеткаси Дмитрий Попко Анталия (Туркия) шаҳрида давом этаётган ITF туркумидаги турнирнинг финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи ярим финалда дунё рейтингида 783-ўринни эгаллаб турган россиялик Евгений Турневга қарши кортга чиқди.

Беллашув қизғин кечди, биринчи партияда тай-брейкда Д.Попко устун келди – 7:6 (7:2).

Бироқ иккинчи сетда россиялик спортчи жавоб қайтарди - 6:3.

Д.Попко эса ҳал қилувчи учинчи сетда ғалаба қозона олди – 6:4.

Финалда Дмитри Попко 743-ўринни эгаллаб турган испаниялик Макс Алкала Гурри билан бош соврин учун курашади. У ярим финалда италиялик Самуэле Пьерини мағлуб этди – 6:7 (4:7), 6:4, 6:3.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Попко Туркиядаги турнирда ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар