Дмитрий Попко Туркиядаги турнирнинг ярим финалига чиқди

Дмитрий Попко Туркиядаги турнирнинг ярим финалига чиқди
Фото: olympic.kz

Қозоғистонлик, дунёнинг 458-ракеткаси Дмитрий Попко Анталияда (Туркия) давом этаётган ITF турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунёнинг 670-ракеткаси, ушбу мусобақанинг 6-ракеткаси ўзбекистонлик Сергей Фоминга қарши кортга чиқди.

Д.Попко рақибини 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Мусобақанинг 1-ракеткаси Дмитрий Попко финалга чиқиш учун дунё рейтингида 783-ўринни эгаллаб турган россиялик Евгений Турнев билан куч синашади.

Қозоғистонлик теннисчи жуфтлик баҳсларида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Туркиядаги мусобақада ярим финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram