08:14, 14 Июль 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Недовесов Бастаддаги турнирнинг ярим финалига чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов Швециянинг Бастаддаги турнирнинг ярим финалига чиқди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Қозоғистонлик теннисчи сербиялик Никола Качич билан бирга россиялик-швейцариялик Павел Котов – Марк-Андреа Ҳуслер дуэтини 4:6, 6:2, 10:3 ҳисобида мағлуб этди.
Бир соатдан ортиқ давом этган мусобақада А.Недовесов ва Н.Качич 4 та эйс амалга ошириб, 6 та брейк-пойнтнинг ярмини ўтказиб юборишмади.
Ушбу учрашув Швеция турнирининг чорак финал босқичида бўлиб ўтди.