Қозоғистонлик теннисчи Марокашдаги турнирнинг ярим финалида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик Андрей Голубев Марокашдаги ўтказилаётган ATP 250 Grand Prix Hassan II турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи франциялик Фабрис Мартин билан биргаликда чорак финалда марокашлик Ламин Уахаб – Эллиот Беншетри билан куч синашди.

Мусобақанинг биринчи ракеткалари сифатида қайд этилган А.Голубев ва Ф.Мартен рақибларини 6:3, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этишди. Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда улар 6 та эйс амалга ошириб, 6 та брейк-пойнтдан бирини қўллашга муваффақ бўлишди.

Шу тариқа, Марокаш турнирининг ярим финалида икки нафар қозоғистонлик жуфтлик баҳсларида тўп суради.

Александр Недовесов ва покистонлик Айсам Курейши бразилиялик Рафаэл Матос ва испаниялик Давид Вега-Эрнандес билан финал учун куч синашади. А. Голубев ва Ф. Мартеннинг рақиблари италиялик Андреа Вавассори ва польшалик Ян Зелинскидир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчилар Марокашдаги мусобақада чорак финалига чиқгани ҳақида хабар берилган эди.


Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар
telegram