Қозоғистонлик теннисчи ITF турнирнинг иккинчи босқичига йўл олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Гўзал Айнитдинова Астана шаҳрида ўтказилаётган ITF World Tennis Tour «BeeTV 40 Women's» турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Жаҳон рейтингида 505-ўринни эгаллаб турган Г.Айнитдинова илк учрашувини дунё рейтингида 193-ўринни эгаллаб турган россиялик Анастасия Захарова билан ўтказди.

Қозоғистонлик теннисчи рақибини 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Астанадаги турнирнинг жуфтлик баҳсларида уч нафар қозоғистонлик теннисчи чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Александр Бублик ҳам Дубай турнирини ғалаба билан бошлади.

Қозоғистонлик ёш теннисчи Европанинг энг кучли 50 нафар ўйичи қаторидан жой олди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Фото: Қозоғистон теннис федерацияси


Сўнгги хабарлар
telegram