Қозоғистонлик ёш теннисчи Европанинг энг кучли 50 нафар ўйинчи қаторидан жой олди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик Ева Коришева Европанинг энг кучли 50 нафар ўйинчи қаторидан жой олди. Бу ҳақда Қозоғистон теннис федерацияси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Халқаро теннис федерацияси (ITF) ва Европа теннис ассоциацияси (ТЕ) ўсмирлар ўртасидаги янгиланган рейтингни эълон қилди.

Tennis Europe рейтингида 14 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Ақтўбе теннис мактаби битирувчиси Ева Коришева 61-ўриндан 45-ўринга кўтарилди. Томирис Нуржан 118-ўринда, Еркежан Жанатаева 199-ўринда.

Ўғил болалар ўртасида пойтахтлик Ярослав Пшенчний 73-ўринни эгаллаган бўлса, Роберт Каминский 149-дан 99-ўринга кўтарилиб, ТОП-100га кирди. Михаил Мишченко 128-ўринда.

ITF ўсмирлар рейтингида Сандуғаш Кенжебаева – 87, Асилжан Аристанбекова – 128, Дана Байдаулет – 148, Айя Нупбай – 159-ўринни эгаллади. Ўғил болалар ўртасида Ерасил Ердилда – 118, Максим Батютенко – 123, Виталий Зацепин – 200, Илья Маратули – 277, Амир Омарханов – 283-ўринни эгаллади. Занғар Нурланули 933-дан 844-га кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ уч нафар қозоғистонлик теннисчи жуфтлик баҳсларида Астанадаги турнирнинг чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram