Қозоғистонлик теннисчи Италиядаги «Челленжер» мусобақасининг чорак финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Тимофей Скатов Италияда эркаклар ўртасида ўтказилган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида иккинчи ғалабасини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Португалиялик 28 ёшли теннисчи Жоау Домингешга қарши кечган учрашувда қозоғистонлик икки сетда кечган қийин баҳсда умумий 7:6, 6:2 ҳисобида зафар қучди.

Ўйин бир соату 58 дақиқа давом этди.

Бутун ўйин давомида Скатов бирорта ҳам қўш хатога йўл қўймади, саккиз очко ва кетма-кет олтита геймни ютди.

Шу тариқа, 21 ёшли қозоғистонлик «Челленжер»нинг чорак финалига чиқди.

Эслатиб ўтамиз, аввалги босқичда Скатов германиялик спортчи Элмар Эюповични уч сетда мағлуб этганди.

Сўнгги хабарлар