Қозоғистонлик теннисчи халқаро турнир чемпиони бўлди
Қарағандилик спортчи 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида етти марта ғалаба қозониб, яна бир бор олтин медални қўлга киритиб, дунёнинг энг яхши кадети мақомини тасдиқлади. Финал баҳсида Алан Қурманғалиев франциялик спортчи Антуан Нуарони 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Қозоғистон стол тенниси федерацияси президенти Данияр Абилғазин турнир ғолиби ва унинг шахсий мураббийини табриклади:
«Алан Курманғалиевнинг Польшадаги халқаро турнирдаги ғалабаси бежиз эмас. Биз буни машаққатли меҳнат ва халқаро рейтинг турнирларида доимий иштирок этишнинг табиий натижаси деб биламиз. Яқинда Алан ITTF халқаро турнирларида турли даражадаги 13 та медални қўлга киритди ва 15 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Алан ва мураббий Эльмира Алиевани чин қалбимдан табриклайман ва уларга халқаро спорт майдонларида зафарлар тилайман».
Бундан олдин турнирнинг 17 ёшлилар тоифасида Алан Қурманғалиев иккинчи ўринни эгаллаганди. У Жузеппе Каларко (Италия), Егор Ларков (Литва), Петр Гавлас (Польша), Рохелио Кастро (Мексика), Ли Хоюна (Корея), Натан Ламни (Франция) мағлуб этди ва фақат финалда кореялик спортчи Чжун Сунга имкониятни бой берган эди.
Муаллиф: Агата Мухамеджанова