22:53, 01 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик теннисчи Евсеев Чехиядаги турнирнинг саралаш босқичида ғолиб чиқди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Денис Евсеев Чехиянинг Либерец шаҳрида ўтказилаётган Челленжер турнирининг яккалик баҳслари саралаш босқичида иштирок этди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
Қозоғистонлик теннисчи Германия вакили Маттиас Бахингер билан учрашиб, учта сетда умумий 1:6, 6:3, 7:5 ҳисобида зафар қучди. Учрашув бир соату 48 дақиқа давом этди.
Ўйин давомида қозоғистонлик тўртта тўғридан-тўғри узатмани амалга оширди ва саккизта қўш хатога йўл қўйди. Шунингдек, Евсеев кетма-кет беш очко ва етти геймда ғалаба қозонди.
Шу тариқа Евсеев турнирнинг асосий тўр баҳсига йўлланма олди.
Айни пайтда Денис АТР рейтингида 264-ўринни эгаллаб турибди.
Фото: sports.kz