Қозоғистонлик теннисчи Бейбит Жукаев Таиланддаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Бейбит Жукаев Таиландда бўлиб ўтаётган Bangkok Оpen челленжер турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Дунё рейтингида 395-ўриндаги Ақтау теннис мактаби битирувчиси Б.Жукаев чорак финалда дунё рейтингида 271-ўринни эгаллаб турган «Монако» вакили Валентин Вашеро билан рақобатбардош учрашув ўтказди.

Икки соатдан ортиқ давом этган баҳсда қозоғистонлик теннисчи 7:5, 3:6, 7:6 (7:2) ҳисобида зафар қучди.

Учинчи, ҳал қилувчи сетда ҳисоб 5:4 бўлиб турганида, монаколик спортчи матчга тўп оширди. Аммо Бейбит брейк қилди ва мувозанатни тенглаштирди. Кейин эса тай-брейкда яққол устунлик кўрсатди. Мусобақа давомида Жукаев 18 та эйс амалга оширди ва 3 та брейк-пойнтдан 2 тасидан фойдаланди.

Б.Жукаев финалга чиқиш учун дунёнинг 432-ракеткаси, франциялик Артур Казо билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Анна Данилина АҚШ очиқ чемпионатининг иккинчи босқичига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар