Қозоғистонлик теннисчи Бейбит Жукаев Истанбул турнирининг чорак финалига чиқди

None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик Бейбит Жукаев Истанбул Челленжер турнирининг чорак финалига чиқди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Иккинчи босқичда дунё рейтингида 357-ўринни эгаллаб турган қозоғистонлик теннисчи ушбу мусобақанинг 8-ракеткаси, дунё рейтингида 234-ўринни эгаллаб турган испаниялик Николас Альварес Варона билан тўқнаш келди.

Б.Жукаев 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Бир соатдан ортиқ давом этган баҳсда Ақтау теннис мактаби битирувчиси 4 та эйс амалга оширди ва 4 та брейк-пойнтдан 3 тасидан фойдалана олди. Рақиб атиги 4 та эйс билан кифояланди.

Б.Жукаев ярим финалга чиқиш учун дунё рейтингида 108-ўринни эгаллаб турган, турнирнинг 2-ракеткаси молдовалик Раду Албот билан куч синашади. У 314-ўринни эгаллаб турган германиялик Генри Сквайрни мағлуб этди - 6:4, 6:3.

Фото: ktf.kz

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар
telegram