Қозоғистонлик теннисчи Андрей Голубев Доха турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Андрей Голубев Доха АТP 250 турнирининг жуфтлик баҳсларида чорак финалга чиқди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи франциялик Фабрис Мартин билан бирга илк учрашувини британиялик Дэниел Эванс-Кен Скупскига қарши ўтказди.

Қозоғистон-Франция жуфтлиги биринчи ўйиндаёқ брейкдан фойдаланиб, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Улар иккинчи сетда ҳам устунликни қўлдан бермади- 6:4.

Бир соатдан сал кўпроқ давом этган учрашувда А.Голубев ва Ф.Мартен 3та эйс ва 7та брейкдан 2тасини фойдаланишди. Рақиблар фақат битта эйс фойдаланишди ва 4 та брейк-пойнтдан фойдалана олишмади.

А.Голубев ва Ф.Мартен чорак финалда яна бир қозоғистонлик Александр Бублик – венгриялик Мартон Фучович билан куч синашади. Яъни, қайси жуфтлик ғалаба қозонмасин, умумий соврин жамғармаси 1 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган мусобақанинг ярим финалига қозоғистонликлардан бири йўл олади.

А.Бублик турнирни яккалик баҳсларида курашни давом эттирмоқда.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram