Қозоғистонлик теннисчи Александр Недовесов Буюк Британиядаги турнирнинг финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Александр Недовесов Буюк Британияда ўтказилаётган Сурбитон Челленжер турнирининг жуфтлик баҳсларида финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи ярим финалда покистонлик Айсам Куреши билан бирга ҳиндистонлик Дивиж Шаранга – Янги зеландиялик Артем Ситак билан куч синашди.

Бу жуфтлик турнирнинг биринчи ракеткаси британиялик Жимми Маррей – словакиялик Филипп Полашекни ютган эди.

Қозоғистон-Покистон жуфтлиги 7:5, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

1 соат 20 дақиқа давом этган баҳсда Недовесов ва Куреши 2 та эйс қайд этиб, 3 та брейк-пойнтдан 2 тасини фойдаланишди.

Соврин жамғармаси 134 920 АҚШ долларига бўлган мусобақа финалида А.Недовесов ва А.Куреши Буюк Британиялик Жулиан Кэш – Анри Паттен билан бош соврин учун кураш олиб боради. Ярим финалда улар яна бир британиялик Билли Харрис - швейцариялик Антуан Беллени 6:3, 6:3 ҳисобида мағлуб этишди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жибек Қуламбаева Италиядаги мусобақа финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар