Қозоғистонлик талабалар Жанубий Кореяда бепул ўқишлари мумкин бўлади

Саясат Нурбек ва Сеул мэри
Фото: ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги

ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Жанубий Кореяга амалий ташрифи доирасида Сеул мэри О Се Хун билан учрашди. Томонлар қозоғистонлик талабаларга стипендиялар бериш бўйича Меморандумни имзоладилар, дея хабар беради Кazinform агентлиги ҚР Фан ва олий таълим вазирлигига таяниб.

2024 йилдан бошлаб Сеул мэрияси Қозоғистон фуқароларига сунъий интеллект, робототехника, биология, финтех/блокчейн каби техник ва муҳандислик мутахассисликлари бўйича магистратурада ўқиш учун бешта таълим гранти ажратади. Қозоғистонлик талабалар Жанубий Кореянинг тўртта етакчи университети – Sungkyunkwan University, Kyung Hee University, Hanyang University, University of Seoulда таҳсил олишлари мумкин бўлади.

Шунингдек, вазир С.Нурбек ва Кенгидо провинцияси таълим бошқармаси бошлиғи Им Тэ Хи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув доирасида Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги ва Кенгидо провинцияси таълим бошқармаси ўртасида педагогика олий ўқув юртларининг қозоғистонлик битирувчиларини вилоят мактабларида рус тилидан дарс бериш учун Жанубий Кореяга юбориш бўйича меморандум имзоланди.

Сўнгги хабарлар