09:12, 17 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик талабалар пойга машинаси ясашди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Марказий Осиёда «Формула студент» халқаро танловида ғолиб чиққан биринчи давлат бўлди. Талабалар пойга машинаси ясади ва ўқиш учун грант ютиб олди, деб хабар беради Kazinform.

«Формула студент» халқаро таълим лойиҳаси SAE (Automotive Engineers Society, автомобиль муҳандислари жамияти) томонидан 1998 йилда бошланган. Бу муҳандислик ва автоспорт соҳаларидаги талабалар лойиҳасидир. Талабалар рақобат қилиш учун ўз машиналарини ясайдилар.
Талабалар «Формула студент» мактабида ўқиш учун бешта грант ютиб олди. Қозоғистон жамоасида пойга машинасини бошқа жамоалардаги каби 60 киши эмас, етти киши йиғди.