Қозоғистонлик талабалар Лондонда Наврўз байрамини нишонладилар
Наврўз байрами Лондон Университети коллежининг бош биноси ҳудудида бўлиб ўтди, у ерда саҳна ўрнатилди.
Марказий Осиё давлатлари, шунингдек, Озарбайжон, Афғонистон, Эрон ва Туркиядан келган талабалар иштирок этган тадбирда Наврўз байрамини нишонлаётган халқларнинг миллий куй-қўшиқлари, рақслари, мусиқий асарлари намойиш этилди.
Қозоғистонлик талабалар Абайнинг «Кўзимнинг қораси», Роза Римбаеванинг «Гувоҳ бўл» асарлари, Нурғиса Тлендиевнинг «Ота тўлғониши» асарлари ва бошқа композицияларни ижро этишди.
«Маданиятларимиз олислиги ва фарқига қарамай, барчамиз бир жойга йиғилиб, умумий байрамимизни нишонлашимиз мумкинлигини англаш жуда ёқимли», - деди Буюк Британиядаги қозоқ жамиятлари уюшмаси раҳбари Даниэль Лаврентьев.
Лондон Университети коллежи биносида қозоғистонлик ёш рассомларнинг кўргазмаси ташкил этилиб, Марказий Осиё минтақаси миллий таомлари сотувчилари очиқ осмон остида жойлашди.
Фестивал иштирокчилари миллий либосларда ширинликлар ва эсдалик совғалари: анъанавий бош кийимлар, заргарлик буюмлари, миллий рамзлар туширилган кийимлар, китоблар ва бошқаларни сотди.
Муаллиф: Тимур Дюсекеев