Қозоғистонлик талабалар Huawei компанияси томонидан ўтказиладиган халқаро танловда иштирок этади

ASTANA. Kazinform – ҚР Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек Huawei вакиллари билан учрашувда ҳамкорликдаги ишларнинг оралиқ хулосасини чиқарди ва истиқболдаги режаларни муҳокама қилди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
None

«Эслатиб ўтмоқчиманки, ўтган йили сентябрь ойида Фан ва олий таълим вазирлиги ва Huawei Technologies Kazakhstan ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Бунгача Давлат раҳбари 2025 йилгача 100 минг нафар юқори малакали IT-мутахассисни тайёрлаш бўйича топшириқ берган эди. Ҳукумат етакчи технология компаниялари билан ҳамкорлик қилиб, бу мақсад сари босқичма-босқич ҳаракат қилиб боряпти. Бу йўналишда ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги билан ҳамкорликда иш йўлга қўйилди», - деди Саясат Нурбек.

Бугунги кунда Huawei компанияси мамлакатдаги олий ўқув юртлари негизида 29 та АКТ академиясини очди. У ерда 4 мингдан ортиқ талаба таҳсил олади. Улардан 600 нафарга яқини имтиҳонлардан муваффақиятли ўтиб, IT-мутахассис сертификатига эга бўлди.

Шунингдек, бу йил қозоғистонлик талабалар «Seeds for the Future» жаҳон танловида иштирок этишлари мумкин. Ушбу дастур томонидан аниқланган энг яхши талабалар Хитойдаги Huawei тадқиқот кампусида стажировка ўташ ва MWC Barcelona 2024 кўргазмасида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Бу ўқувчиларимиз учун ўз салоҳиятини юзага чиқариш, билимини жаҳон саҳнасида намойиш этиш учун ноёб имкониятдир. Талабаларни танлаш бир неча босқичда амалга оширилади: май ойида - ОТМ даражасида танлов, июнь ойида - онлайн интервью, августда - Қатардаги 8 кунлик офлайн курс ва Дубайдаги 5 кунлик минтақавий лагерь жараёнлари.

«Фан ва олий таълим вазирлиги бошқа олий таълим муассасаларида АКТ академияларини очиш бўйича ҳамкорликдаги ишларни давом эттиради. Шунингдек, Huawei компанияси билан қозоқ тилидаги биринчи АКТ атамаларининг луғатини ишлаб чиқиш масаласи ишлаб чиқиляпти», - дейилади ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар