22:37, 11 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик талабалар халқаро ІТ олимпиадасида кучли 30таликка кирди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон талабалари дастурлаш бўйича халқаро олимпиадада энг яхши 30 та жамоа қаторидан жой олди. Бу ҳақда ҚР Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб, Kazinform мухбири хабар берди.
![None None](/static/img/plug.webp)
Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистон талабалари Дакка (Бангладеш) шаҳрида бўлиб ўтган халқаро олимпиадада 130 та университет орасидан энг яхши 30 та гуруҳдан жой олган.
«Талабаларимиз IT бўйича энг йирик олимпиадада юқори натижаларни кўрсатди. Қозоғистонликлар дунёнинг энг кучли 30 та жамоаси қаторидан жой олишди. Иштирокчиларимизни юқори натижалар билан табриклайман. Ишончим комилки, қозоғистонлик талабалар келгуси йилда янги марраларни забт этишлари мумкин. Биз эса Фан ва олий таълим вазирлиги сифатида бўлажак чемпионлар учун шароит яратиш учун барча имкониятларимизни ишга соламиз»
, — деди Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек.
Эслатиб ўтамиз, ICPC халқаро талабалар олимпиадаси 1977 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинади. Олимпиада жамоавий шаклда ўтказилади. Унда битта таълим муассасасидан уч нафар талабадан иборат ягона жамоа иштирок этади.
Муаллиф: Алихан Асқар