Қозоғистонлик талаба Москвада ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Миллий санъат университети “Вокал санъати” кафедрасининг 4-курс талабаси Нурсултан Ануарбек Москва шаҳрида ўтказилган XXVIII Халқаро «Романсиада-2024» рус романслари танловида биринчи ўринни эгаллади.

ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, “Романсиада” - Россия Федерацияси Маданият вазирлиги кўмагида ўтказилаётган муҳим мусобақадир.
Жорий йилда мазкур танлов 28-маротаба ўтказилиб, МДҲ давлатлари ва Европада минтақавий босқичлар ташкил этилди.
Ушбу босқичлар ғолиблари Москвадаги финал босқичига йўлланма олди.
Қозоғистонда бу танлов Туркистон шаҳрида “Қозоқ романсиадаси” номи билан ўтказилади. Унда ҳам Нурсултан Ануарбек ғалаба қозонди.
Нурсултан Ануарбек Италияда ўтказилган «Caruso - De Curtis» халқаро танловида биринчи ўрин, “Қозоқ романсиадаси” танловида Гран-при совриндори бўлди. Бошқа кўплаб нуфузли мусобақалар ғолиби.
Қолаверса, бир қанча республика танловлари совриндори.