Қозоғистонлик таэквондочилар жаҳон чемпиони бўлишди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон таэквондочилари 12—18декабр кунлари Беларусь пойтахти Минск шаҳрида таэквондо бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 9 олтин, 8 кумуш ва 14 бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform «Қозоғистон ITF таеквондо ассоциацияси» матбуот хизматига таяниб.

Дунёнинг 42 давлатидан 450 нафардан зиёд спортчи иштирок этган мусобақа якунига кўра, Қозоғистон биринчи марта умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

– Мусобақалар шахсий ва жамоавий тоифаларда 8 та дастур бўйича ўтказилди. Миллий терма жамоадан Нур-Султан, Алмати, Қарағанди, Семей, Петропавл, Орал, Чимкент, Екибастуз шаҳарларидан спортчилар иштирок этишди. Ўсмирлар барча жамоавий дастурлар – туль (расмий машқлар), спарринг, махсус техника ва ўзини ҳимоя қилиш бўйича ғолибликни қўлга киритди. Бу Қозоғистон спорти тарихидаги ноёб натижадир», — деди қозоғистонлик спортчиларнинг чиқишлари якунлари бўйича Қарағанди вилояти таэквондо федерацияси бош мураббийи Валерий Когай.





Сўнгги хабарлар
telegram