Қозоғистонлик таэквондочилар Покистондаги турнирда 13 та медалга эга бўлди

Исломободда (Покистон) Осиё очиқ чемпионати G2 халқаро турнири якунланди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон таэквондо федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Таэквондо
Фото: Қозоғистон таэквондо федерацияси матбуот хизмати

Турнир якунига кўра қозоғистонлик таэквондочилар 13 та медални қўлга киритди: 5 та олтин, 1 та кумуш ва 7 та бронза.

Наргиз Қойшибекова (-46 кг), Мария Севостьянова (-57 кг), Жавоҳирхон Исломов (-58 кг), Нурай Ҳусайнова (-67 кг) ва Жансель Дениз (+73 кг) чемпион бўлди.

Айдана Едилбаева (-46 кг) турнирнинг кумуш медали соҳибига айланди.

Бронза медалларни Арайлим Асқарова (-57 кг), Самирхон Абабакиров (-58 кг), Жадира Хайруллина (-67 кг), Бексултан Мусахан (-68 кг), Элдар Биримбай (-68 кг), Диана Абсенова (-73 кг) ва Нурбол Ерсайновлар (-87 кг) қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар