11:01, 02 Июнь 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик таэквондочилар олтин ва 3 кумуш медални қўлга киритди
Қозоғистонлик таэквондочилар ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида (CISM) 1 олтин ва 3 кумуш медални қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси матбуот хизматига таяниб.


Аёллар ўртасида 53 килограммгача бўлган вазн тоифасида Ясмина Нарбаева финалда германиялик рақибини мағлуб этди (2:1).
Жавоҳирхон Исломов (58 кг), Аманбол Бегимбетов (63 кг) ва Нурай Бауржанова (49 кг) финал баҳсларида мағлубиятга учради.