Қозоғистонлик таэквондочилар Fajr Open турнирини учта медал билан якунлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Эронда таэквондо бўйича Fajr Open халқаро турнири якунланди. Мусобақанинг сўнгги кунида Қозоғистон эркаклар терма жамоаси битта бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Қозоғистон таэквондо федерацияси матбуот хизмати.

Бу соврин 80 килограмм вазн тоифасида иштирок этаётган Нурлан Мирзабаевга тегишли.

6-9 март кунлари бўлиб ўтган мусобақа якунларига кўра, терма жамоа ҳисобида битта кумуш ва иккита бронза медали бор.

Эслатиб ўтамиз, турнирнинг биринчи кунида Жансель Дениз (73 кг) ва Амина Нурғазиқизи (62 кг) кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган эди. Бу натижа Қозоғистон аёллар терма жамоасига кучли учликка кириш имконини берди.


Сўнгги хабарлар