12:38, 16 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонлик таэквондочилар Эронда бир қатор медалларни қўлга киритди
Эрон пойтахти Теҳронда G-1 тоифасидаги “ Fajr Open 2024” халқаро турнири якунланди. Мусобақа якунларига кўра, Қозоғистон таэквондочилари умумий ҳисобда учинчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

12-15 февраль кунлари нуфузли турнирда дунёнинг турли бурчакларидан келган 300 нафардан ортиқ таэквондочи медаллар учун кураш олиб борди.
Эркаклар ўртасидаги мусобақада қозоғистонлик спортчилар қўйдаги совринларини қўлга киритди:
- Бейбарис Қаблан (кумуш)
- Нурлан Мирзабаев (бронза)
- Мақсат Оринбасар (бронза)
- Тамирлан Тлеулес (бронза)
- Нурқанат Қожахмет (бронза).
Хотин-қизлар ўртасидаги турнирда эса қозоғистонликлар 4 та медаль – 1 та кумуш ва 3 та бронзани қўлга киритишди:
- Мария Севостянова (кумуш)
- Ботагўз Қапанова (бронза)
- Айдана Сундетбай (бронза)
- Камила Аймуқашева (бронза).