Қозоғистонлик таэквондочи жаҳон рейтингида 1-ўринга кўтарилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик таэквондочи Жансел Дениз янгиланган жаҳон рейтингида биринчи ўринга кўтарилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Бу Қозоғистон таеквондо тарихида илк воқеадир.

Аёллар ўртасида 73 килограммгача бўлган вазн тоифасида Дениз 139,81 балл билан пешқадамлик қилмоқда. Россиялик Полина Хан (107,94) иккинчи, жанубий кореялик Да Бинь Ли (105,60) учинчи ўринда.

Жансел аввалги версияда тўртинчи ўринда эди. Фаолияти давомида Дениз 2017 йилда Тайпейдаги ёзги Универсиада ва 2018 йилда Жакартада (Индонезия) ўтказилган Осиё ўйинларида кумуш медалларни қўлга киритган. Шунингдек, у турли халқаро турнирлар чемпиони ва совриндори ҳисобланади.

«Гарчи орзуим узоқда бўлиб туюлса-да, у рўёбга чиқди. Бугунги янгиланган жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгалладим. Бу Қозоғистон таэквондо тарихида илк воқеадир. Мен ўзимнинг ягона ҳамдардим – онамга раҳмат айтмоқчиман. Афсуски, йўлимда мағлубиятлар, хиёнатлар, алдовлар кўп бўлди. Лекин, Алҳамдулиллаҳ, мен шу ердаман. Менинг қувончимни баҳам кўрган барчага раҳмат. Мен ҳам барча мусулмонларни Рамазон ойининг бошланиши билан табриклайман. Ибодатларингиз ижобат бўлсин!

P.S. Мен бу расмга 10 йил олдин тушганман. Мендан орзуимни ёзишни сўрашди. Мен дунёда №1 бўлишни хоҳлаётганимни ёзган эдим «, - деб ёзди Жансел Дениз ўзининг Instagram саҳифасида.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram