Қозоғистонлик таэквондочи Испаниядаги турнирда кумуш медални қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик таэквондочи Адилет Базарбаев Spanish Open G2 халқаро турнирида кумуш медални қўлга киритди, дея хабар бермоқда Kazinform Olympic.kz расмий сайтига таяниб.

Испаниянинг Аликанте шаҳрида таэквондо бўйича рейтинг турнири якунланди.

Ушбу баҳсларда 63 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Қозоғистон вакили Адилет Базарбоев кумуш медални қўлга киритди.

Алматилик таэквондочи илк жангида Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинлари кумуш медали совриндори таиландлик Тавин Ханпрабни мағлуб этди. Ярим финалга чиқиш учун у Европа чемпиони, 2020 йилги Олимпиада ўйинлари бронза медали совриндори, туркиялик спортчи Ҳакан Рекберни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Ушбу медал эвазига Базарбаев 12 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва бу унинг халқаро рейтингда кўтарилишига хизмат қилади.

Сўнгги хабарлар