07:37, 04 Апрель 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик таэквондочи халқаро мусобақада ғолиб чиқди
AQTAÝ. Kazinform – Австриянинг Инсбрук шаҳрида таэквондо (WТ) бўйича ўтказилган «Austrian Open G-1» халқаро турнирида манғитаулик Баурижан Исамедин ғолиб бўлди. Бу ҳақда Мангистау вилояти спорт бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Чемпионатда дунёнинг 60 та давлатидан 1000 дан ортиқ спортчи куч синашди. Қозоғистон терма жамоаси ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида жами 42 та медални қўлга киритди.
«Қозоғистон Республикаси катталар терма жамоаси таркибида иштирок этган манғистаулик спортчи Элдар Биримбай 68 килограмм вазн тоифасида 2-ўринни эгаллаган бўлса, ўсмирлар ўртасида 45 килограмм вазн тоифасида Бауиржан Исамедин ғолиб бўлди. Эслатиб ўтамиз, Элдар Биримбаи май ойида Озарбайжоннинг Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди», – дейилади хабарда.
Ушбу мусобақа 1-2 апрель кунлари бўлиб ўтди. Бунгача Элдар февраль ойида Люблянада (Словения) ўтказилган «Slovenia Open» халқаро рейтинг турнирида ғолиб бўлган.
Муаллиф: Индира Сатенбай