11:59, 29 Октябрь 2021 | GMT +5
Қозоғистонлик ўт ўчирувчи кикбоксинг бўйича Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди
ÓSKEMEN. Kazinform - Шарқий қозоғистонлик ўт ўчирувчи Италияда кикбоксинг бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
Шарқий Қозоғистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, фуқаро муҳофазаси катта сержанти Берик Қалиқов Семей шаҳридаги 40-сонли ёнғин хавфсизлиги бўлимида ҳайдовчи бўлиб ишлайди.
«26 ёшли ўт ўчирувчи доимо спорт билан шуғулланади. 15-24 октябр кунлари Италияда кикбоксинг бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этди. Мусобақада 65 давлатдан 1600 нафар спортчи иштирок қатнашди. Берик Қалиқов Қозоғистон шарафини ҳимоя қилди ва бронза медалини қўлга киритди», — дейилади муассаса хабарида.
2016 йилдан буён фавқулодда вазиятлар тизимида ишлаб келмоқда.
Ўшандан бери 13 та ёнғинни ўчириб, 20 кишини қутқарган.
Муаллиф: Талғатжан Мухаметбекули