Қозоғистонлик Султан Заурбекнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонлик профессионал боксчи Султан Заурбекнинг (13-0, 9 КО) навбатдаги жанги санаси маълум бўлди, дея хабар беради Кazinform ижтимоий тармоқдаги kazproboxing саҳифасига таяниб.

Заурбекнинг жанги 24 март куни Буюк Британиянинг Болтон шаҳрида бўлиб ўтади. Рақиб аргентиналик Фасундо Арсе (15-9-2, 7 КО).

Учрашув олдидан боксчиларнинг вазн ўлчаш маросими ўтказилди. Қозоғистонлик боксчининг вазни енгил ўрта вазн тоифасидаги чегарадан ошмади.

Эслатиб ўтамиз, Заурбек ва Арсе Болтонда бўлиб ўтадиган бокс тадбирининг андеркардида рингга кўтарилади. Асосий жангда британиялик Линдон Артур (21-1, 15КО) ва аргентиналик Браян Суарес (18-1, 17КО) ярим оғир вазн тоифасида IBО йўналиши бўйича жаҳон чемпионлиги учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 феврал куни Жаҳон бокс ташкилоти (WВО) барча вазн тоифалари бўйича янгиланган рейтингни эълон қилган эди. Унга кўра, Султан Заурбек 11-ўриндан 10-ўринга кўтарилган.

Фото: instagram.com/sultanzaurbek

Сўнгги хабарлар
telegram