Қозоғистонлик спортчилар юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 2 та бронза медалига сазовор бўлишди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик курашчилар эшитиш қобилияти паст спортчилар ўртасида юнон-рум кураши бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритди, деб хабар беради Kazinform ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: t.me/Madeniet_zhane_sport_ministrligi

Мамлакат ёшлар терма жамоаси эса 2 олтин, 2 кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Катталар орасида:

1-ўрин – Асан Нуржан (82 кг);

3-ўрин – Орманов Абилайхан (63 кг);

3-ўрин – Шонку Хайратхаан (130 кг).

Ёшлар орасида:

1-ўрин - Самарин Андрей (67 кг);

1-ўрин – Абдрасил Рамазан (97 кг);

2-ўрин – Бабашов Султан (63 кг);

2-ўрин - Прогудин Денис (72 кг);

3-ўрин – Мирзаев Азамат (77 кг);

3-ўрин – Тилеумбет Мухаметали (82 кг)

Эслатиб ўтамиз, чемпионатнинг дастлабки кунларида кадетлар ўртасида мусобақа ўтказилди ва натижада Қозоғистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Юқори натижаларга эришган полвонларни Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев табриклади.

«Мен курашчиларимизни ушбу ажойиб натижа билан табриклайман. Мамлакатимиз сиз билан фахрланади. Ишончим комилки, бу натижа буюк ғалабаларнинг бошланиши ва давлат мадҳияси бошқа йирик турнирларда, жумладан Сурдлимпиада ўйинларида ҳам янграйди. Ўз маҳоратингизни ошириб, янги марраларни забт этинг», – деди Ермек Маржиқпаев.

2-6 сентябрь кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эшитиш қобилияти паст спортчилар ўртасида юнон-рум кураши бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда 16 давлатдан 300 дан ортиқ спортчи иштирок этди. 7-11 сентябрь кунлари спортчилар эркин кураш бўйича совринли ўринлар учун кураш олиб боради.

Сўнгги хабарлар