09:03, 10 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчилар тўппончадан ўқ отиш бўйича МДҲ ўйинларининг бронза медали соҳиби бўлди
MINSK. Kazinform – Минскдаги МДҲ давлатларининг II ўйинлари доирасида тўппончадан ўқ отиш бўйича мусобақалар давом этяпти, дея хабар беради Kazinform Belta агентлигига таяниб.

9 август куни кичик калибрли тўппончадан ўқ отиш бўйича ўсмирлар ўртасида индивидуал турнирнинг саралаш баҳслари билан давом эттирилиб, якунига кўра жамоавий чемпионат ғолиблари аниқланди.
Беларуслик спортчилар 1667 балл тўплаб, кумуш медални қўлга киритди. Россиялик спортчилар 1693 балл билан олтин медаль, Қозоғистон спортчилари 1613 балл билан бронза медалини қўлга киритди.