Қозоғистонлик спортчилар Осиё ўйинлари медаллари учун қанча пул олади

Қозоғистонлик спортчилар Осиё ўйинлари медаллари учун қанча пул олади
Фото: olympic

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида қозоғистонлик спортчилар медаллар учун қанча олиши маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform vesti.kzга таяниб.

Осиё ўйинлари ғолибларига 10 минг доллар, кумуш медал соҳибларига 5 минг, бронза медали соҳибларига 3 минг доллар мукофот пули берилади. Мураббийлар мос равишда 5000, 3000 ва 2000 доллар олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, жамоавий мусобақаларда иштирок этган спортчилар учун индивидуал тўловлар назарда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон 10 та олтин, 22 та кумуш ва 48 та бронзадан иборат 80 та совринни қўлга киритиб, медаллар жадвалида Осиё ўйинларини 11-ўринда якунлади.

Осиё ўйинлари 8 октябрь куни якунланди.

Сўнгги хабарлар