Қозоғистонлик спортчилар нишонга отиш бўйича жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди
BAKU. Kazinform – Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида ўтказилаётган нишонга отиш бўйича жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси илк совринни қўлга киритди.

ҚР Спортни ривожлантириш дирекцияси маълумотларига кўра, Қозоғистон-2 жамоаси 10 метрдан тўппончадан отиш бўйича финалда туркиялик рақибларига имкониятни бой берди. Шу тариқа, Элдар Иманқулов ва Валерия Попелова жаҳон чемпионатининг аралаш жуфтлик баҳсларида илк бор кумуш медални қўлга киритди. Кеча ҳар икки спортчи мусобақанинг биринчи кунида 578 балл тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқич милтиқ ва тўппончадан ўқ отиш бўйича лицензия мусобақаси ва стенддан ўқ отиш бўйича олимпия рейтингида очко тўпламайдиган мусобақа ҳисобланади.
Бокуда жами 21 нафар қозоғистонлик спортчилар мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Жаҳон кубогида жами 84 давлатдан 699 нафар спортчи иштирок этмоқда.