07:25, 24 Февраль 2023 | GMT +6
Қозоғистонлик спортчилар коптокли хоккей бўйича Россия чемпионатида юқори натижаларга эришди
ASTANA. Kazinform – Урал шаҳрининг «Ақжайик» жамоаси коптокли хоккейдан олий лига жамоалари ўртасидаги Россия чемпионати доирасидаги сўнгги ўйинларини Первоуральскда «СКА-Свердловск» жамоасига қарши ўтказди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Дастлабки учрашувда майдон эгалари 7:6 ҳисобида зафар қучганди.
Ушбу ўйинда «Ақжайиқ» спортчиси Максим Пахомов хет-трик муаллифига айланди. Артем Лапшин ва Александр Слугин, шунингдек, Урал коптокли хоккей битирувчиси Даурен Оралов алоҳида ажралиб туришди.
Иккинчи баҳсда Николай Шавалдин шогирдлари 10:2 ҳисобида зафар қучди. Бу сафар А.Слугин 4та, М.Пахомов 3та, А.Лапшин эса 2та гол урди. Яна бир гол Болат Мухитга тегишли.
Шу тариқа, 2022-2023 йилги мавсумда Урал жамоаси учинчи гуруҳда тўртинчи ўринни эгаллади.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ