Қозоғистонлик спортчилар қишки Универсиадани 14 та медаль билан якунлади

ASTANА. Кazinform - Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган қишки Универсиадада шорт-трек бўйича эркаклар терма жамоаси бронза медалини қўлга киритди.

Қишки Универсиада
Фото: Спортни ривожлантириш дирекцияси

5000 метрга эстафета баҳсларида миллий терма жамоадан Динмуҳамедалдияр Тажибай, Санжар Жанисов, Айбек Темирхан ва Валерий Клименкодан иборат тўртлик учинчи ўринни эгаллади.

Бу Қозоғистон терма жамоаси ХХХII қишки Универсиада ўйинларида қўлга киритган 14- медалидир.

Қозоғистон терма жамоаси шу кунгача 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.

Терма жамоадан Анастасия Городко (фристайл, параллель могул) икки марта шоҳсупага кўтарилган бўлса, Никита Акимов (биатлон) битта олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, Аяулим Амренова (параллель могул), Антон Бондарев (параллель могул) биттадан кумуш, Денис Зинов (пара чанғи) иккита кумуш медални қўлга киритди.

Бронзага эришганлар орасида Роман Қурбанов (пара чанғи) икки марта кучли учликдан жой олган бўлса, Софья Самоделкина (фигурали учиш), Арина Крюкова (биатлон), Кирилл Бауэр (биатлон) ва шорт-трек микст эстафета бўйича Қозоғистон терма жамоаси қисқа масофада бронза медалини қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар