11:45, 11 Февраль 2025 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчилар фристайл-акробатика бўйича мусобақада бронза медалини қўлга киритди
ASTANA. KAZINFORM – Қозоғистон спортчилари IX қишки Осиё ўйинларининг фристайл-акробатика баҳсларида бронза медалини қўлга киритди.

Қозоғистонлик Ардана Маханова ва Аяна Жолдас фристайл-акробатика бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган синхрон сакраш баҳсларида 59,16 балл тўплаб, учинчи ўринни эгаллади.
Олтин ва кумуш медалларни хитойлик спортчилар бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, бу Қозоғистон делегациясининг Харбин қишки Осиё ўйинларидаги ўнинчи совринидир.

Бундан ташқари, Аяна Жолдас қишки Осиё ўйинларининг икки карра бронза медали совриндори ҳисобланади. У аввалроқ аёллар ўртасидаги фристайл-акробатика мусобақасида учинчи ўринни эгаллаган эди.
Кеча аралаш жамоалар ўртасидаги баҳсда қозоғистонлик спортчилар кумуш медални қўлга киритди.