22:51, 04 Ноябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонлик спортчи жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритди
ASTANA. Kazinform - Абу-Даби шаҳрида жиу-житсу бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Унинг натижаларига кўра қозоғистонлик Руслан Исраилов ягона олтин медални қўлга киритди, дея хабар беради Kazinform Vesti.kz сайтига таяниб.
Руслан Исраилов жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳиби. У 85 килограмм вазн тоифасида жанг қилди. Унинг вазнида 34 нафар спортчи иштирок этди. Руслан бешта жанг ўтказиб, биринчи ўринни эгаллади.
Қозоғистонлик спортчи учун энг муҳим ва энг қийини финалдаги жанг бўлди. Унга қарши Канада вакили Ньютон дос Сантос чиқди. 2019 йилда Жаҳон чемпионатида Руслан унга ютқазди, шунинг учун у реванш олиш учун ҳамма нарсани қилди. Натижада у Қозоғистон терма жамоаси сафида ягона олтин медаль соҳибига айланди.
Руслан Исраилов учун навбатдаги муҳим мусобақа – Осиё ўйинлари. У турнирнинг амалдаги чемпиони ва 2018 йилда олтин медални қўлга киритди.
Фото: sports.kz