Қозоғистонлик спортчи триатлон бўйича Aфрика кубогини қўлга киритди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Aян Бейсенбаев триатлон бўйича Aфрика кубогида иштирок этиб, ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.

Aян Бейсенбаев Зимбабвенинг Ньянга шаҳрида ўтказилган мусобақада Elita тоифасида ғолиб чиқди. У спринт масофасини 1:01:18 да тугатди.

Кумуш ва бронза медалларини Марокаш вакиллари Жавад Aбделмолла ва Бадр Сиване қўлга киритди.

Aёллар ўртасида чемпионликни Жанубий Aфрика Республикаси шарафини ҳимоя қилган Ханна Ньюман қўлга киритди.

Сўнгги хабарлар