Қозоғистонлик спортчи Таиланддаги турнирда бронза медалини қўлга киритди

ASTANA. Kazinform – Таиланднинг Канчанабури вилоятида маунтинбайк бўйича Thailand Cup турнири бўлиб ўтди ва қозоғистонлик спортчи Алина Саркулова бронза медални қўлга киритди.

Алина Саркулова
Фото: ҚР Спортни ривожлантириш бошқармаси

Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги спортни ривожлантириш бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу мусобақада Қозоғистон терма жамоаси спортчилари иштирок этиб, 1 та совринни қўлга киритди.

Аёллар ўртасида Алина Саркулова 3-ўринни эгаллаб, бронза медали соҳибига айланди. Яна бир қозоғистонлик спортчи Татьяна Генеоева 6-ўринни эгаллади.

Қайд этиш жоизки, икки кун давом этган халқаро турнирда бу йил 7 давлатдан спортчилар куч синашди.

Сўнгги хабарлар