11:03, 26 Октябрь 2023 | GMT +5
Қозоғистон терма жамоаси Параосиё ўйинларида яна иккита медални қўлга киритди
Раушан Қўйшибоева Параосиё ўйинларининг кумуш медали совриндори бўлди, дея хабар беради Kazinform агентлиги ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб.
Қозоғистонлик спортчи пара пауэрлифтинг бўйича кумуш медални қўлга киритди. 73 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда у 119 килограммни кўтарди.
Бундан ташқари, велоспортчилар Кенжегул Сейтжан ва Антон Лаврентьев бронза медалини қўлга киритди.