Қозоғистонлик спортчи Паралимпиада-2022 бронза медали совриндори бўлди

None
None
BEIJING. Kazinform – Парабиатлончи Александр Герлиц Қозоғистон терма жамоасига бронза медалини келтирди. У 10 км масофага яккалик баҳсларида учинчи ўринни эгаллади. Мусобақалар Чжанцзякоу шаҳридаги (Хэбэй провинцияси, Хитой) Миллий биатлон марказида бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Александр Герлиц якуний баҳсда пойга ғолиби канадалик спортчи Марк Арендзга бир дақиқаю 21,3 сония имкониятни бой бериб, учинчи ўринни эгаллади.

Ўз йўналишида М.Арендз (Канада) чемпион, Г.Вовчинский (Украина) иккинчи бўлди.


Муаллиф: Руслан Сулейменов


Сўнгги хабарлар